“Ўзбекнефтгаз”: Энг яхши илмий ва амалий мақолалар учун Республика танлови эълон қилинади
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг илмий-муҳандислик жамияти ҳамкорлигида энг яхши илмий-тeхникавий ҳамда илмий ва амалий мақолалар учун Республика танлови эълон қилинади.
📌 Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
• геология, нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш;
• нефть ва газ конларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш;
• нефть ва газ қудуқларини бурғулаш;
• нефть ва газни қайта ишлаш, нефть ва газ саноатида кимёвий технология ва экология;
• нефть ва газ саноатида иқтисодиёт ва менежмент;
• Нефть ва газ конлари учун машиналар ва ускуналар.
Танловда ғолиб деб топилган мақолалар, ғолиблар эълон қилинганидан кейин 6 ой ичида халқаро илмий журналларда нашр этилади.
Танловнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
• мақолалар ташкилий қўмитага электрон шаклда тақдим этилиши ва WORD дастурида ёзилиши(1,5 оралиқда, 14 шрифт билан);
• расмлар CorelDraw дастурида бажарилиши;
• мақола ҳажми тўлиқ варақларда 3-6 бетни ташкил этиши;
• мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида топширилиши мумкин.
✍️ Мақолалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
• маъруза номи;
• муаллиф (муаллифларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими. Муаллифлар сони иккитадан кўп бўлмаслиги керак);
• иш жойи ёки ўқиш жойи ва муаллиф / муаллифларнинг мавқеи;
• муаллиф/муаллифларнинг мобил телефон рақами ва электрон почта манзили;
• мақоланинг мазмуни, қисқача мазмуни ва таклиф қилинган ечимлар;
• фойдаланилган адабиётлар рўйхати, маълумотномалар бўйича меъёрий ҳужжатлар.
Тақдим этилган ишлар махсус тузилган эксперт комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилади.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун ☎️ +99871 256-67-26 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
📍 Манзил: 100029 Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 2-бино.
Мақолалар 2020 йил 20 октябрга қадар электрон шаклда uzniongp@gmail.combr манзилида қабул қилинади.
Биз сизнинг ушбу танловда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|