“Ўзбекнефтгаз”: Қайта ишланган нефть маҳсулотларининг тендер савдоси электрон платформа орқали амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикада давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали электрон шаклга ўтиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар “ХТ-харид технологолари” МЧЖ ва “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” AЖ операторлари томонидан танлов ва тендер савдосини ўтказиш учун электрон платформа ишлаб чиқилган ва фойдаланишга топширилган.

Куни кеча “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари учун ушбу электрон тизимлар бўйича таништирув тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида танлов ва тендерларни электрон шаклда ўтказишга имкон берувчи etender.uzex.uz савдо тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ушбу электрон портал танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширади.

Ушбу электрон тизимнинг ишга туширилиши натижасида илгари қоғоз конвертда тақдим қилинадиган ҳужжатлар эндиликда электрон шаклда тақдим этилади. Шунингдек, етказиб берувчиларнинг таклифлари инсон омили иштирокисиз автоматик тартибда маълум мезонларга мувофиқ баҳоланади. Энг муҳими, ғолиблар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида аниқланади. Қабул қилинган қарорлар электрон рақамли имзо ёрдамида электрон баённома шаклида расмийлаштирилади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|