“Ўзбекнефтгаз”: Тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги 4812-сонли “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ижро этиш доирасида Бошқарув раисининг топшириғига асосан қатор чора-тардбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тармоқда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришда қўшимча қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар фаоллаштирилмоқда.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида видеоконференцалоқа орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекхиммаш Заводи” АЖ мутахассислари ва механиклари ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекхиммаш Заводи” АЖ ўртасида жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш доирасида умумий қиймати 62,5 млрд сўм бўлган 35 та шартнома имзоланган. Шундан бугунги кунгача 11,2 млрд сўм бўлган 12 та шартнома бўйича барча тўловлар амалга оширилиб, маҳсулот етказиб берилиши тўлиқ якунланган.

Шу жумладан, мазкур шартномалар доирасида ҳажми 16, 700 ва 2000 куб метр бўлган резервуарлар, “НН-200/700” маркали портлашга қарши ҳамда “К-65-50-160” ва “НФГ 144/46 У2” маркали насослар, “ФС-1”, “ФС-2” ва “ФС-3” маркали юқори қувватли фильтр сепараторлари, “ДЭГа ОР-301” маркали оловли регенераторлар ва бошқа ускуналар етказиб берилди.

Учрашув мобайнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ мутахассислари томонидан қўйидаги йўналишларда ишларни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди. Жумладан:

- республика ягона кооперация портали орқали тузилган шартномалар бўйича маҳсулот етказиб бериш муддатларини тезлаштириш;

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2021 йил учун мўлжалланган маҳаллийлаштириш дастурига киритиш;

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун талаб этиладиган импорт ускуналарни ўзлаштиришни ташкил этиш;

- етказиб берилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва маҳсулотларни техник буюртмаларда берилган параметрларга мослигини таъминлаш.

Шунингдек, олиб борилган ўрганишлар натижасида айни пайтда 83 турдаги маҳсулотларни (насос ускуналари, газни қайта ишлаш ускуналарининг эҳтиёт қисмлари, қувур маҳсулотлари, АҲС қурилмалари, сепараторлар, электр двигателлар эҳтиёт қисмлари ва ҳ.к.) биринчи навбатда ўзлаштириш ва 151 турдаги маҳсулотларнинг техник чизмаларини тақдим этилиши билан ўзлаштириш имкониятини ўрганиш бўйича келишиб олинди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда икки корхона ишчи гуруҳлари томонидан мутахассислар йиғилишларни ҳар ойда бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказиш бўйича келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|