“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва корхоналарда ташқи электр тармоқлари сабаб содир бўлган аварияли ўчишлар 76,7 фоизга камайди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарнинг электр энергияси билан таъминлаб турган ташқи электр тармоқларида содир бўлган аварияли ўчишлар ҳамда ички тармоқларда юзага келган камчилик ва нуқсонлар мониторинг қилинмоқда.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг “Бош энергетик” бўлими томонидан олиб борилаётган мониторинг таҳлиллар натижасига кўра, ташқи таъминот электр тармоқларига табиий офатларнинг таъсири ҳамда электр тармоқлари тизимларида режимларининг ўзгаришлари натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарнинг ташқи электр тармоқларида ўтган 2020 йилнинг январь-февраль ойларида 54 маротаба аварияли ўчишлар содир бўлганлиги ўз исботини топди.

Мониторинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда, “Миллий Электр Тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ мутахассислари билан ҳамжиҳатликда, жорий йилнинг илк кунларидаёқ “Нимстанциялар ва ҳаво электр узатиш тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларнинг олдини олиш ва электр энергияси таъминоти ишончлилигини ошириш” бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Тадбирларнинг бажарилиши ўз вақтида назоратга олиниб, аварияли ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Мониторинг таҳлиллари шуни кўрсатдики, жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарни электр энергияси билан таъминлаб турган ташқи электр тармоқларида жорий 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 13 маротаба аварияли ўчишлар содир бўлган ҳамда ўтган йилга нисбатан қарийб 76,7 фоизга камайгани маълум бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|