“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси” 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашга тайёрланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ томонидан муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмаларини 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашга тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳарорат пасайишини ҳисобга олган ҳолда, қулфлаш арматурасидаги сальниклар, насос қурилмалари ва нефть маҳсулотларини тўкиш ҳамда қуйиш мосламаларининг зичлиги таъминланди.

Шунингдек, нефть маҳсулотларини сифатли сақлаш, улар билан истеъмолчиларга узлуксиз таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш эстакадасидаги жиҳоз ва ускуналари тафтишдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Жамият ва унинг филиалларидаги нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмаларининг техник ҳолати талаб даражасига келтирилди.

Электр энергия ва метрология асбоб-ускуналарини ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилди.

Ишчи-ходимларга иссиқ кийимбош ва пойафзаллар тарқатилди. Чора-тадбирлар режасига кўра, куз-қиш фаслларида ишчиларга мунтазам сут маҳсулотлари тарқатилиши йўлга қўйилди.

Бирламчи ўт ўчириш воситаларининг тўлиқлиги ва созлиги таъминланди.

Қозонхоналарнинг узлуксиз ишланишини таъминлаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун керакли миқдордаги қаттиқ ва суюқ ёнилғи ҳамда техник туз захираси яратилди. Маъмурий ва қўшимча биноларга 5 та модулли сув иситиш ускуналари ўрнатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|