“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси”да назорат ва сертификатлаштириш аудити ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Тахиатош нефть базаси” МЧЖда O‘z DSt ISO 9001:2015, O‘z DSt ISO 14001:2015, O‘z DSt OHSAS 18001:2011 стандартлари талабларига ва O‘z DSt OHSAS 18001:2011 стандартини O‘z DSt IS0 45001:2018га ўтказиш бўйича навбатдаги сертификациялаш аудити ўтказилди. Аудит “NIKA CERTIFICATION” МЧЖ компанияси томонидан ўтказилди.

Раҳбар ва ходимлар фаолияти, ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш хизмати, нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш хизмати, ахборот технологиялари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизматлари, ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари, нефть маҳсулотларини ички сотиш бўлими, режалаштириш, кадрлар бўлимлари, лаборатория, автобаза, юридик хизмат, таъмирлаш ва капитал қурилиш бўлимлари танлаб олиниб, интеграллашган бошқариш тизими (ИБТ) жараёнлари текширилди.

Худди шунингдек, жараёнларни мониторинг қилиш учун ҳужжатлаштирилган маълумотларни бошқариш, ички аудит, юқори раҳбариятнинг интеграллашган бошқарув тизими ҳисоботи, рискларни бошқариш жараёнлари аудити ўтказилди.

Аудит тақдим этилган объектив далилларни (ҳужжатлаштирилган маълумотларни) таҳлил қилиш, ходимлар, бўлимлар ва корхона фаолиятини кузатиш, турли даражадаги ходимлар билан суҳбатлашиш орқали амалга оширилди.

Текширувларда манфаатдор томонларнинг талаблари, шунингдек, амалдаги қонунчилик ва меъёрий талабларнинг шартномаларда белгиланганлиги, маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлиги ва мижозлар эҳтиёжини қондириш қобилиятини оширишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф ва имкониятлар аниқланган ва кўриб чиқилганлиги мониторинг қилинди.

Назорат текширувларида асосий эътибор мижозлар эҳтиёжини қондиришга қаратилди. Истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини таҳлил қилиш манфаатдор томонлар билан доимий алоқа, Интернет орқали маълумотлар алмашинуви таъминланганлиги ҳолатига эътибор берилди. Аудит давомида номувофиқликлар аниқланмади.

Корхонада интеграллашган бошқарув тизимини яхшилаш мақсадида экологик қонунлар ва қоидалар рўйхатини тартибга солиш, стандартлар, интеграциялашган бошқарув тизими жараёнлари ва процедуралари бўйича қўшимча тренинглар ўтказиш каби бир қатор тавсиялар берилди.

Аудит натижаларига кўра, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖнинг интеграллашган бошқарув тизими O‘z DSt ISO 9001:2015, O‘z DSt ISO 14001:2015, O‘z DSt IS0 45001:2020 бўйича сертификатлари стандартлар талабларига мувофиқ деб топилди.

Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавфлар ва рисклар билан ишлаш бўлимининг бош мутахассиси Ж.К.Тиркашов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|