“Ўзбекнефтгаз”: “Кучлик нефть базаси” МЧЖга янги директор тайинланди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг буйруғига асосан, Элёр Толиб ўғли Худайшукуров “Кучлик нефть базаси” раҳбари этиб тайинланди.

Элёр Худайшукуров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишида таҳсил олган.

Шу вақтга қадар, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ички аудит департаменти назорат-тафтиш бошқармаси, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Бухоро нефть базаси” директори,
“Навоий нефть базаси” директори лавозимларида фаолият юритган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|