“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги “Тайлоқ” конидан қўшимча 5 млн куб метр табиий газ ва 96 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, республика истеъмолчиларини газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, қудуқларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган “Тайлоқ” конидан 923,9 млн куб метр табиий газ ва 12,9 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу кондаги умумий қудуқлар сони 42 та бўлиб, шундан ишлаётган қудуқлар 34 та, консервацияда турганлари 7 та ва назоратдагиларининг сони биттани ташкил қилади.

2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари мобайнида ушбу кондан 530,2 млн куб метр табиий газ ва 4,0 минг тонна газ конденсати қазиб олинди.

Қазиб чиқариш кўрсаткичларини ошириш мақсадида 8 та қудуқда газ оқимини жадаллаштириш учун капитал таъмирдан чиқарилди. Натижада, қўшимча 5,0 млн куб метр табиий газ ва 0,096 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида йил якунига қадар “Тайлоқ” конидан 923,9 млн куб метр табиий газ ва 12,9 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кўзда тутилган.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тайлоқ” конидан олинган табиий газ дастлаб “Тайлоқ” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига юборилади.

Кейинги жараён “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш комплексида амалга оширилади. Ушбу комплексда қазиб олинган табиий газ таркибидан водород сульфид ва нордон газлар абсорбция жараёнида МДЭА эритмаси ёрдамида ажратиб олинади.

Тозаланган табиий газ диаметри Д-1020, узунлиги 47 км бўлган магистраль газ қувури орқали “Газли” магистраль газ қувурлари бошқармасига узатилади.

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида, ушбу кондаги қудуқларни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, фавворага қарши қудуқ устки жиҳозларида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Айни пайтда эса қувурларда табиий газ сиқилишларининг олдини олиш, гидравлик қаршиликларни йўқотиш мақсадида, “Тайлоқ” конидаги кириш тармоғи (БВН) 1-, 2-блокларидан “Қумли” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача диаметри Ø-273 мм, узунлиги 12,2 км бўлган газ қувурини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа натижасида кондаги кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|