“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ қазиб олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тайлоқ” конининг 18-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан қудуқнинг суньий тубини тиклаш ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш ишларидан сўнг қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқаришга эришилди

Маълумот учун: “Тайлоқ” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2013 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|