“Ўзбекнефтгаз”: “Қумли” конида “Uzmobile” уяли алоқа станцияси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамиятга қарашли нефть ва газ объектларида рақамлаштириш, тармоқ тизимлари барқарорлигини ошириш ва объектларни ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қумли” конида уяли алоқа хизматини жорий этиш, алоқа мачталари ва база станцияларини ўрнатиш мақсадида “Uzmobile” уяли алоқа компанияси, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутасадди ходимлари билан биргаликда конлардаги ҳолатнни ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрнатилиши режалаштирилган алоқа мачталари ва база станциялари учун жойлар танланиб, ўрнатиш чизмалари тайёрланди, техник ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилотларга юборилди.

“Uzmobile” уяли алоқа компанияси томонидан “Қумли” конида алоқа мачтаси ва база станциясини монтаж қилиш ишлари олиб борилиб, 64 километр узунликдаги оптик толали кабел ётқизилди, монтаж ва созлаш ишлари якунланди, уяли алоқа станцияси ишга туширилди.

“Қумли” конида “Uzmobile” уяли компаниясининг 2G ва 3G тармоқлари ишламоқда, келажакда бу тармоқни кенгайтириш ва 4G тармоғини ишга тушириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|