“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган нафта таркибида деярли ароматик углеводородлар ва олтингугурт бўлмайди

Бош саҳифа Русский

Аввал маълум қилганимиздек, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилади.

Қуйида заводда ишлаб чиқариладиган суюлтирилган углеводород газини қўллаш турлари ва афзалликларига тўхталмоқчимиз.

Суюлтирилган углеводород гази босим остида ҳосил бўлган пропан ва бутан аралашмаси бўлган ёқилғидир. Ишлаб чиқариш жараёнида кластер ўзгариб, газ суюқ ҳолатга ўтади, бунда уни ҳажми қисқариб, ташиш ва тақсимлаш жараёнлари осонлашади.

Шунингдек, у мамлакатнинг энг чекка бурчакларига етказишда қулай ёқилғи бўлиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради ва минтақанинг ривожланишига қўшимча туртки бўлади. Барча қишлоқ ёки чекка ҳудудлар қувур орқали етказиб бериладиган табиий газдан фойдалана олмаслигини инобатга олсак, суюлтирилган газ бу ҳудудлар учун идеал энергия манбаи ҳисобланади.

Суюлтирилган газни сотиш учун катта қувур инфратузилмасига эҳтиёж бўлмайди. Кўп ҳолларда бу ёқилғи узоқ қишлоқ ёки баланд тоғларда жойлашган аҳоли пунктларига етиб бориш учун зарур бўлган биттаю битта ёқилғи манбаи ҳисобланади ва фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун унинг ўрни бебаҳо бўлиши мумкин.

Овқат тайёрлаш, транспорт, иситиш тизими ёки саноатда қўлланилганда, биомасса, мазут ва, кўпгина мамлакатларда – электр энергияси билан таққослаганда, суюлтирилган углеводород гази CО2 чиқиндиларини камайтирувчи экологик ёқилғидир.

Уйни иситиш вақтида суюлтирилган углеводород гази истеъмолчиларга сезиларли даражада углерод изини камайтиришга ёрдам беради. Европада уйларни мазут билан иситишга қараганда суюлтирилган углеводород гази чиқиндиларини 15 фоизга камайтиради.

Бундан ташқари, суюлтирилган углеводород гази дунёнинг кўплаб ҳудудларида овқат пишириш учун фойдаланадиган энг кам углерод чиқиндиларини ҳосил қилувчи ёқилғи манбаларидан бири ҳисобланади. Масалан, Ҳиндистонда суюлтирилган углеводород гази электр змеевикли пишириш панеллари ва керосинли печларга нисбатан тегишли равишда 60 фоиз ва 19 фоиз кам чиқинди газларини, шунингдек, биомассали печларга нисбатан 50 фоиз кам чиқинди чиқаради.

Транспорт ёқилғиси сифатида ишлатилганда суюлтирилган газ ёниш жараёнида бошқа углеводород ёқилғиларига нисбатан 10-12 фоиз кам CО2 чиқаради. Эслатиб ўтамиз, материал Суюлтирилган углеводород гази жаҳон ассоциацияси маълумотлари асосида тайёрланади.

Шў ўринда таъкидлаш керакки, иқтисодий ва экологик жиҳатдан суюлтирилган углеводород гази бензин ва дизель ёқилғисидан устунликка эга, шунинг учун турли саноатларда кенг қўлланилади.Юқори парафинли маҳсулот бўлган “GTL” нафтаси таркибида деярли ароматик углеводородлар ва олтингугурт йўқ. Шу билан бир қаторда таркибида жуда оз миқдорда металл аралашмалари мавжуд.

“GTL” нафтаси нефть ва кимё саноати ва унинг энг муҳим жараёни ҳисобланган буғли крекинги учун қимматбаҳо хомашёдир. Бу жараёнда нафта бошқа хомашё - этан, суюлтирилган углеводород гази, гидровакс, газойл ёки мос келадиган углеводородлар сингари, одатда 200 дан 500 мс гача бўлган оралиқдаги сақлаб туриш вақтида, 800°C дан 850°C гача бўлган ҳароратда буғ иштирокида крекинг жараёнидан ўтади. Пиролиз этилен ва иккиламчи маҳсулотлар (пропилен, бутилен, бутадиен) ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Этилен ва пропилен полиетилен ва полипропилен каби пластмассалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий моддалардир. “GTL” нафтасининг самарадорлиги шундан иборатки, у хомашё сифатида ишлатилганда маҳсулот ҳажми ва якуний маҳсулот сифати оширади.

Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган нефть негизидаги нафтага нисбатан “GTL” нафтасининг таркибида парафиник углеводородлар миқдори юқори, ароматик моддалар миқдори эса – пастдир.

“GTL” нафтасининг анъанавий нафтага нисбатан афзалликларидан бири бу таркибидаги 98 фоизга тенг парафин миқдоридир. Бу таркибида парафин миқдори 65 дан 75 фоизгача бўлган стандарт спецификацияли анъанавий нафтага қараганда анча юқори.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|