“Ўзбекнефтгаз”:“Тегирмон” конида кунлик 213 минг куб метр табиий газ ва 2.5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тегирмон” газ конденсат конидаги 11-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Қудуқ бурғилаш ишларидан сўнг 2418-2420, 2425–2434м оралиқда перфорация қилинди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 213 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Тегирмон” кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган булиб 2019 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|