“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода “Темир дафтарга” киритилган оилалар учун саҳоват ва хайрия ишлари ташки қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Қоровулбозор туман сектор раҳбарлари томонидан саҳоват ва хайрия ишлари амалга оширилди.

Хусусан, “Бўзачи” ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, қарамоғида ногирони бўлган “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 45 нафар фарзандларига қишки кийим-бош сотиб олиб берилди.

Бугунги синовли кунларда, юртимиздаги ҳар бир бир инсон ўзининг эзгу ниятларини саховати орқали намойиш этмоқда.

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувватдан бошланади. Халқимизда минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|