“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги “Учқир” мажмуасининг 5- технологик тизимига сув билан совутиш аппарати ўрнатилди (Фото)

Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси “Учқир” газни олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш мажмуасида иш ҳажмини ошириш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва технологик регламент асосида ишлашини таъминлаш мақсадида, 5- технологик тизимида модернизация ишлари бажарилди.

Ҳозирги кунгача ишлатилиб келинган Х-102/5 нордон газни сув ёрдамида совутиш аппаратининг технологик режимлари таҳлил қилиб чиқилиб, ушбу совутиш аппарати ўрнига иш унумдорлиги юқори бўлган сув билан совутиш аппаратини ўрнатиш таклифи киритилди.

Таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб бошқарма ички имкониятлардан фойдаланиб сув билан совутиш аппарати билан ажратилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди ва ишга туширилди.

Натижада 5-технологик тизимда ажратилаётган нордон газ ҳарорати 50-55 0С гача, амин эритмаси регенерация қилинувчи десорбер К-2 аппаратининг иш режими янада яхшиланди.

Бундан ташқари, 5-технологик тизимда кимёвий реагент ҳароратини пасайтириш мақсадида, Х-101/5 сув билан совутиш аппаратини ҳам иш унумдорлиги юқори бўлган совутиш аппаратига алмаштириш таклифи берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаб чиқариш заводи ички имкониятидан келиб чиқиб бутлаш таклифи маъқулланди.

Ҳозирда аппаратни Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига олиб бориш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Учқир” газни олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш мажмуаси 1979 йилда ишга туширилган. Ҳозирда мажмуада газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларининг бешта навбати ишлаб турибди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|