Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Инсон йўқки, ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиббиёт ходимининг хизматига муҳтож бўлмаган ва ундан тиббий ёрдам олмаган. Шифокорларга ўзимиз ва яқинларимизнинг энг қимматли бўлган соғлиғимизни ишонамиз.

Айни пайтда дунё мамлакатлари қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирус синовидан ўтмоқда. Шифокорлар ҳали ўрганилмаган бу инфекцияга қарши курашда олд сафларда туриб жанг қилишмоқда ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, бу машаққатли курашда ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, жасорат ва матонат кўрсатаётган барча тиббиёт ходимларига “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти жамоаси номидан миннатдорлик билдирамиз.

Сизларни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, барчангизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, саломатлик ҳамда хонадонларингизга файзу баракот тилаймиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|