“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўрганиш мақсадида “Тиббий санитария қисми”да бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Муборак” газни қайта ишлаш заводи таркибидаги “Тиббий санитария қисми”да бўлиб бу ерда бажарилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Бир неча йиллар давомида эътиборсиз қолдирилиши натижасида 100 ўринга эга бўлган шифохонада тиббий ускуналар ҳам яроқсиз ҳолга келиб улгурган эди.

Бошқарув раисининг ташаббуси билан ҳозирда шифохона қайта таъмирланиб, замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланмоқда.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишчи-ходимларини даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини тиклаш мақсадида ушбу шифохона фаолияти тубдан ўзгартирилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Тиббий санитария қисми” МЧЖда бажарилаётган реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ҳолатини ўрганилиб, бу ерда мавжуд камчиликлар аниқланди ва жойида ҳал этилиши таъминланди.

Шифохонага янги замонавий аппарат ва ускуналар келтирилиб, ҳар бир махсус хонада барча шароитлар яратилиши бўйича топшириқлар берилди.

Шу кунга қадар ва ҳозирда “Тиббий санитария қисми” МЧЖ тиббиёт ходимлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг объектларида жойлашган тиббий пунктларида фаолият олиб бораётган эди.

Бошқарув раиси қисқа муддатда қурилиш, кўкаламзорлаштириш ишларини тугатиб шифохона узлуксиз ишлаши кераклиги борасида кўрсатмалар берди.

Таъкидлаш керакки, ушбу шифохонада “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан бетоб бўлиб келган ишчи-ходимлар амбулатор ва стационар равишда даволаниш имконига эга бўладилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|