“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхоналарда янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси кенгайтирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Пандемия шароитида мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган экспортбоп ва рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ”и “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖда янги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини ўрганди.

“Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖда импортни оптималлаштириш, тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг январь-август ойларида корхона томонидан импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу давр кўрсаткичига нисбатан 10,8 млн. АҚШ долларга камайди.

Ҳозирги кунда “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖда корхонанинг саноат эҳтиёжларини қондириш мақсадида умумий қиймати 0,29 млн. АҚШ доллари бўлган юқори тозаликдаги водород ва азот қўйиш станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида тармоқ импорти ҳажми қўшимча 250 минг АҚШ долларига камайтирилиб, йилига 780 куб.м. юқори тозаликдаги азот ва 5500 куб.м водород маҳсулотлари олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ”и томонидан мазкур лойиҳанинг қурилиш ишлари кўздан кечирилди ва ишларни жадаллаштириш бўйича қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари ҳозирда корхона томонидан маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш режаси асосида ўз эҳтиёжлари учун “Wash Oil” ювиш мойини ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам тайёрланмоқда. Лойиҳа қиймати 18,0 млн. АҚШ доллари, бўлиб уни амалга ошириш натижасида йилига 5 минг тн. ювиш мойлари ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги иккитомонлама муваффаққиятли ҳамкорлик натижасида 2015 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Корея Республикаси компаниялари гуруҳи томонидан ташкил этилган.

Мазкур замонавий саноат корхонасида йилига 387 минг тн. полиэтилен, 83 минг тн. полипропилен, 102 минг тн. пиролиз дистилляти ҳамда 8 минг тн. пиролиз мойи каби маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|