“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги объектларда саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экология ҳолати ҳамда техник тартибга солиш талаблари мониторинги қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2020 йил 4 декабрдаги 70-сонли фармойишига асосан, тизимдаги барча объектларнинг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экологик ҳолати ҳамда ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш талаблари ишчи гуруҳ томонидан мониторинг текширувидан ўтказилмоқда.

Жумладан, Ишчи гуруҳ томонидан “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи, Газли, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш” МЧЖ, “Бухоро нефть базаси”, “Навоий нефть базаси”, “Тахиатош нефть базаси”, “Урганч нефть базаси”, “Андижон нефть базаси” ва уларнинг филиалларидаги техник, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатлар ўрганилди.

Мониторинг жараёнида Республика ҳудудларида жойлашган корхона мутахассисларига иқтисодиёт, лойиҳалаштириш, ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика, механика, метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Вазифаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан корхона ва нефть базалари масъул ходимларига топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|