“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхоналарда синов лабораториялари фаолиятини активлаштириш ишлари амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида” 2019 йил 15 августдаги ПҚ–4419-сон Қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 28 июлда 456-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча корхоналар синов лабораторияларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги Марказий синов лабораториясида, лаборатория жараён ҳужжатларини ва фаолиятини O’zDst ISO/IEC 17025:2019, O’zDst 3410 талаблари асосида активлаштириш мақсадида ҳужжатларни тайёрлаш, сифат тизими бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилди.

Заводнинг марказий синов лабораториясида стандартларга мос равишда бир қатор таҳлиллар олиб бориш йўлга қўйилган, жумладан, технологик қурилмаларда қайта ишланган табиий газнинг умумий таркибий таҳлиллари, табиий газ таркибидаги водород сульфиди ва углеводородларнинг олтингугуртли бирикмалари ҳамда суюқ углеводородлар аралашмасини саноат хроматографларида умумий таркибини таҳлил қилиш, сифатини назорат қилиш доимий равишда белгиланган талаблар асосида олиб борилади.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводи марказий синов лабораторияси фаолиятини активлаштириш учун “Аккредитация маркази” ДУК томонидан техник жиҳатдан малакалилигини тасдиқловчи “Маъқуллаш тўғрисида гувоҳнома” олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича “Муборак” газни қайта ишлаш заводи марказий синов лабораториясида таҳлиллар ўтказиш учун автоматлаштирилган тизим жорий қилинган бўлиб, ушбу тизим ўтказилаётган таҳлиллар натижаларини умумий базада жамлаш, маҳсулотлар сифатини оператив назорат килишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Марказий синов лабораториясида таҳлиллар ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиниши натижасида, сифат назорати билан бирга ўлчашлар аниқлиги оширилишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|