“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги барча корхоналарнинг персонал билан ишлаш бўлими ҳамда юридик хизмат ходимларининг малакаси оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги кадрлар сиёсатининг тубдан такомиллаштириб бориш орқали иш унумдорлигини оширишга эришиш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Тизимдаги корхоналарда фоалият олиб бораётган барча турдаги касб эгаларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари “UNG training” масъулияти чекланган жамияти ягона таълим маркази томонидан замон талабларига мос тарзда амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг март ойида Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг персонал билан ишлаш бўлими ҳамда юридик хизмат ходимларини малакаси оширилди.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Персонални бошқариш департаменти, Юридик департаменти ходимлари ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари ёрдамида амалга оширилди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6191-сон Фармони мазмун-моҳияти ва унинг амалдаги ижросини таъминлаш борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Хусусан, ушбу қарор билан аҳоли ва тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлмаслигини таъминлаш мақсадида 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши бекор қилинганлиги, зарур бўлганда ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиниши йўлга қўйилганлиги борасидаги янги тартиблар ҳақида ахборотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчи ходимлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш, уни бартараф этиш, жамоа ўртасида мулоқот этикаси, инсон ресурслари ва капиталини бошқариш, корхонада корпоратив маданият, “HR management” масалаларига оид мавзуларда маърузалар тинглашди ва семинар-тренинг машғулотларини бажаришди.

Ҳозирги кунда долзарб масалалар бўлиб ҳисобланган меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра, бекор қилишда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида, ходимларни интизомий ва моддий жавобгарлигига оид қонунчилик ва уларнинг қўлланиши бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимдаги барча бошқарма, ташкилот, корхона ва жамиятларда ҳозирги кундаги ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда “Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти” мавзусида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди. Ушбу эзгу ишларни амалга оширишда кўмаклашиб келаётган барча ходимларга “UNG training” масъулияти чекланган жамияти ягона таълим маркази ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|