“Ўзбекнефтгаз”: Тизимда фаолият юритувчи ёшлар бажарилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар бўйича фикр алмашишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ёшлар кенгаши раиси Азиз Неъматхонов бошчилигида аппарат координаторлари ва тизим корхоналарининг етакчи ёшлари билан январь–февраль ойларида бажарилган ишлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Учрашувда Жамиятнинг тизим корхоналари етакчи ёшлари томонидан қилинган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Тингланган ҳисоботлардан келиб чиқиб, бир қатор етакчи ёшларга йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича танбеҳлар берилиб, уларни бартараф қилишга кўрсатмалар берилди.

Видеоселектор давомида етакчи ёшларнинг малакасини ошириш бўйича 2021 йилнинг март ойида ўқиш ташкил қилинганлиги ва ёшлар сиёсатига оид тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказиб, олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш бўйича келишиб олинди.

Йиғилишда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизим корхоналари етакчи ёшлари ҳар ой сўнггида бажарилган ишлар натижасига қараб рағбатлантирилиши маълум қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|