“Ўзбекнефтгаз”: Қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун аффилланган шахслар билан битимлар тузилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, конлардаги қудуқларни реконструкция қилиш, техник жиҳозлаш, фойдаланиш ва тугатиш учун, лойиҳалаш ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан лойиҳа маҳсулотларини ишлаб чиқиш хизматини кўрсатиш бўйича “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ билан умумий қиймати 5,5 млрд сўм миқдорида ва қурилиш-монтаж ишлари амалга “MAXSUSENERGOGAZ” АЖ билан бўлган умумий қиймати 2,8 млрд сўм миқдорида битимлар тузилди.

Ушбу тузилган битим доирасида Газли нефть ва газни қазиб олиш бошқармасига қарашли конлардаги қудуқлар техник жиҳозланади.

Шунингдек, Муборак нефть ва газни қазиб олиш бошқармасидаги конларда монтаж ишларини амалга ошириш қўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ ва “MAXSUSENERGOGAZ” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг аффилланган шахслари рўйхатига киритилган бўлиб афилланган шахслари ҳисобланади.

Қонуний меъёрларга риоя қилиш учун улар ахборотни ошкор қилиш ва компания фаолиятининг шаффофлигини таъминлаши лозим.

Жамиятнинг аффилланган шахслар ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар Ягона корпоратив ахборот порталида ва компаниянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|