"Ўзбекнефтгаз": Бухорода кунлик 250 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Тўмарис" газконденсат конидаги 13-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди.
Шунингдек, қудуқда бургулаш ишларидан сўнг 2020-2030 м интерваллар оралиғига фильтр тушурилиб, қудуқда ўзлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 250 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
Маълумот учун: Бурғулаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг №2822 сонли қарори асосида, "2017-2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни ошириш Дастури" доирасида амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати