“Ўзбекнефтгаз”: 100 минг куб метр табиий газ ва 1,2 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” газ конденсат конидаги 11-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуқни ўзлаштириш натижасида кучсиз газ оқими олинган эди.

Ҳозирда қудуқда қатламни гидравлик ёриш ишлари олиб борилмоқда. Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилганда кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: Бурғилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2822-сонли Қарори асосида тасдиқланган “2017–2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни ошириш” Дастури доирасида амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|