“Ўзбекнефтгаз”: “Тўмарис” конидаги 17-сонли ишлатиш қудуғидан табиий газ ва газ конденсати олина бошланди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” газ конденсат кони 2018 йилда 1-излов қудуғини бурғилаш орқали очилган бўлиб, конда ҳозиргача жами 11 та излов-қидирув ва баҳоловчи ишлатиш қудуқлари бурғиланган (№1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7- излов қидирув қудуқлари, №10-, 11-, 12-, 13- баҳоловчи ишлатиш қудуқлари).

“Тўмарис” газ конденсат конидаги 17-сонли қудуқда бурғилаш ишлари 2100 метргача олиб борилиб, 2033–2027 метр (Юра ётқизиғининг XV-a қатлами) оралиғида синаш ишлари натижасида, дебити суткасига 16 мм ли штуцерда саноат миқёсида табиий газ конденсат оқими олинишига эришилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 250 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2021 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган қудуқдан бири ҳисобланади. Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ томонидан олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қидирувдаги “Тўмарис” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

2021 йилда геология-қидирув ишларини ривожлантириш дастури доирасида 7- ва 8-сонли қидирув қудуқларини бурғилаш ҳамда йил охиригача қидирув ишларини якунлаш ва коннинг газ захирасини аниқлаш режалаштирилган.

Январь ойида ушбу коннинг 7-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишлари 2100 метрда тугатилиб, синов ишлари олиб борилиши натижасида қудуқдан саноат миқёсида табиий газ олинишига эришилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|