“Ўзбекнефтгаз”: “Тўмарис” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ қазиб олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” конининг 4-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Ушбу қудуқда сув йўлларини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари амалга оширилиб, қудуқ ўзлаштирилди. Натижасида ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Тўмарис” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|