“Ўзбекнефтгаз”: “Тўмарис” конида янги 7-сонли қидирув қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган.

“Тўмарис” газ конденсат кони 2018 йилда 1-излов қудуғини бурғилаш орқали очилган бўлиб, конда ҳозиргача жами 11 та излов-қидирув ва баҳоловчи ишлатиш қудуқлари бурғиланган (№1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7- излов қидирув қудуқлари, №10-, 11-, 12-, 13- баҳоловчи ишлатиш қудуқлари).

Конда 2021 йил охиригача қидирув ишлари якунланади ва коннинг газ захираси аниқланади. Ҳозирда ушбу қудуқлардан кон бўйича кунига 663 минг куб метр табиий газ ва 11,3 тонна конденсат олинмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” газ конденсат конидаги 7-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишлари 2100 метрда тугатилиб, қудуқнинг 1904–1908 метр оралиғида Юра даврининг XV-2 маҳсулдор қатламида синов ишлари олиб борилиши натижасида, қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ олинишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2021 йилда углеводород қазиб олишни кўпайтириш ва ишлатиш қудуқларининг қурилиши дастурига асосан, конда бир қатор баҳоловчи ишлатиш ҳамда ишлатиш қудуқларини бурғилаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|