"Ўзбекнефтгаз": "Тўмарис" конида қўшимча 250 минг метр куб табиий газ қазиб чиқарилишга эришилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” конида “Тўмарис – Саватли” табиий газ қувуридаги сиқилишлар ортишини ҳамда қувурнинг газ ўтказиш қувватларини камайиб боришини олдини олиш, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга эришиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Тўмарис-Саватли” табиий газ қувуридан “Дояхотин-Кулбешкак” табиий газ қувуригача диаметри 426х16 мм. узунлиги L-9,2 км. бўлган газ қувури монтаж қилиниб, ишга туширилди.

Бунинг натижасида, “Тўмарис” конида табиий газ қувурларидаги сиқилишларининг камайишига ва қувурнинг газ ўтказиш қуввати ошишига эришилди. Яъни, “Тўмарис” кони газ кириш тармоғи (БВН) даги босим Р-67 кгс/см² дан Р-52 кгс/см² гача тушиши эвазига кунлик қўшимча 250,0 минг метр куб табиий газ қазиб чиқарилишга эришилди.

“Тўмарис” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган олтингугуртсиз табиий газларни алоҳида газ қувури орқали “Кулбешкак” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига, кейинчалик “Учқир-Газли” магистрал газ қувурига узатиш имконияти яратилди.

Қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан бажарилди.

Маълумот учун: “Тўмарис” кони Бухоро вилояти, Ромитан тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|