“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси”даги муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмалари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва жамият тасарруфидаги филиаллар, ФЁТШ (Фермерларга ёқилғи тарқатиш) ва АЁҚШ (Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча)ларида 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йили куз-қиш мавсумида нефтбазада йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилган ҳолда жорий мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ва сифатли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖнинг Уйчи, Учқўрғон, Чуст ва Поп филиаллари мавжуд бўлиб, уларда жами 55 та ФЁТШ ҳамда 2 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 128 та автоёнилғикашлар билан нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

Нефть маҳсулотларини ташувчи автоёнилғикашларнинг ҳолати, маҳсулотларни етказиб берувчи насослар, қувурларнинг ишга яроқлилиги, маҳсулот сақлаш учун мўлжалланган сиғимларнинг ҳолати алоҳида ўрганиб чиқилди.

Технологик қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ер ости сув олгич (гидрант)лар ва биноларни иситиш тизимлари қувурлари ўраб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|