“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси” филиалида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машқи ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Тўрақўрғон нефть базаси” тасарруфидаги Учқўрғон филиалида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машқи ўтказилди.

Машғулотларни ўтказишдан мақсад, хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштиришдан иборат.

Тадбирда ёнғинни ўчиришда ўт ўчирувчиларнинг касбий тайёргарлиги машғулотлар ва жисмоний машқларга алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Ўқув машғулотида нефть маҳсулоти сақлаш сиғимида шартли ёнғин содир бўлди.

Ёнғин содир бўлган жойга авария техник гуруҳи зудлик билан етиб келиб, ёнғинни бартараф этди.

Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|