“Ўзбекнефтгаз”: Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги турбодетандер агрегати тезкорлик билан таъмирланиб, ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 2-технологик тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қурилмадаги 2-сонли моноблокли турбодетандер агрегатининг таъмирталаб ҳолатдаги 1 та “MESSEN-0952” маркали статори ҳамда 3 та “METORE-0019” маркали тезликни ўлчаш датчиклари қисқа муддатда таъмирланиб, ишга туширилди.

Натижада, сифатли табиий газ етказиб берилиши таъминланди ҳамда кунлик 5 тонна газ конденсати ажратиб олиш ҳажмининг қисқаришини олди олинди.

Таъмирлаш ишлари бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда, конструкторлик ҳужжатлари асосида сифатли амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида агрегатни таъмирлаш учун сотиб олинадиган импорт эҳтиёт қисмлари ва уларни ўрнатишга жалб этиладиган чет эл мутахассислари учун сарфланадиган харажатларни тежашга ёрдам берди.

Маълумот учун: “Алан” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1997 йилда ишга туширилган. Ушбу қурилма йилига 5 млрд куб метр табиий газни тайёрлаш қувватига эга. 2013 йилда табиий газни паст ҳароратли сепарациялаш жараёни орқали газ конденсатини ажратиб олиш мақсадида қурилмага Украина давлатининг “Турбогаз” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Турбодетандер агрегати ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|