“Ўзбекнефтгаз”: Украиналик мутахассислар нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва корхоналарида энергиясамарадор агрегатларни қўллаш бўйича тақдимот ўтказишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва углеводородларни қайта ишлаш корхоналарида Украинанинг “Турбогаз” АЖ мутахассислари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Украиналик мутахассислар дастлаб Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бўлишди, сўнгра Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги мутахассислар билан учрашишди.

Учрашув чоғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги қурилмаларда “Турбогаз” корхонаси томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган турбодетандер агрегатларининг ҳолати, ишлаш ва ишлатиш жараёни мутахассислар иштирокида назорат қилинди. Агрегатларда юз берган носозликларни бартараф этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бундан ташқари, “Турбогаз” корхонаси томонидан ишлаб чиқилган энергиясамарадор Турбогенератор қурилмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Завод мутахассислари агрегатларнинг эксплуатация жараёни билан ҳам танишдилар. Икки давлат мутахассислари ўзаро фикр алмашишди. Тажрибали “Турбогаз” корхонаси мутахассислари томонидан керакли кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги мавжуд нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва корхоналарида Украина давлатининг “Турбогаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган жами 42 дона турбодетандер агрегатларидан Паст ҳароратли сепарациялаш ҳамда Пропан-бутан фракциялари ажратиб олиш қурилмаларида фойдаланилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|