“Ўзбекнефтгаз”: Туркия компанияси билан Европа давлатларига полимер маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан Туркиянинг “BARI & PARTNERS International Trading Company” компанияси билан Европа давлатларига полимер маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Ўтказилган мулоқот натижасида, 2021 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулотини йирик ҳажмларда, тизимли равишда биржа орқали сотиб олиниши бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, хорижий компания вакиллари томонидан йиллик 20 минг тонна ҳажмда гранулаланган олтингугурт маҳсулотини харид қилиш бўйича қизиқиш билдирилиб, тегишли таклифлар тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|