December 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2021 йил прогноз кўрсаткичлари ижроси ва 2022 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводининг очилиши ҳамда “Шўртан газ-кимё мажмуасини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида тамал тоши қўйиш тадбирларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси ва 2021 йил прогноз кўрсаткичлари ижроси ва 2022 йил учун устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда деярли барча йўналишларда белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилгани эътироф этилди. Бошқарув раиси бу йўлда меҳнати синган барчага миннатдорчилик билдирди.

– Бурғилаш ишлари операторларидан бошлаб, то тизимдаги раҳбарларгача бўлган барчага сермаҳсул йил учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этиб, кириб келаётган йил билан табриклайман, – деди Меҳриддин Абдуллаев.

Шунингдек, 2022 йилдан барча бошқармаларда, бурғилаш участкаларида ишчи-ходимлар учун 3 маҳал овқатланиш тизими йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Бошқарув раиси, шунингдек, “GTL” заводининг очилиш маросимини ташкил этишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг барчаси бир жамоа бўлиб ҳаракат қилганини ўз самарасини кўрсатганини билдирди.

Йиғилишда ушбу заводнинг очилиши муносабати билан давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ зиммасига геологик-қидирув ишларини чуқурлаштириб, завод учун хомашё захирасини кенгайтириш бўйича берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида режалар белгилаб олинди.

Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида 2022 йил ҳам Геология ва излов-қидирув йили этиб белгиланди. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳузурида эса Геология институтининг махсус факультети очилиши маълум қилинди. Ўз навбатида Тошкент кимё-технология университети, Тошкент давлат техника университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш масаласида янги вазифалар аниқлаб олинди.

Шунингдек, геология ишларига завод ва бошқармалар тўлиқ бириктирилиб, Давлат геология қўмитаси билан биргаликда 75 та табиий газ қудуқларини бурғилаш режа қилинди. Геология ишларини жадаллаштириш ҳисобига 2022 йилда 35 млрд куб метр газ қазиб чиқариш белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқармалар раҳбарларига режа кўрсаткичлар қайтадан кўриб чиқилиши бўйича алоҳида топшириқлар берилди. 2021 йилда йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик, технологик жараёнларда белгиланган талабларга тўлиқ риоя этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Бурғилаш ишларини ташкиллаштиришда бор имкониятини ишга солаётган ишчи-ходимларни рағбатлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш учун “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” АЖ, “Қудуқтаъмирлаш” АЖ, “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш учун ишчи-ходимларга янада кўпроқ қулайликлар ҳамда шароитлар яратилиши бўйича қўшимча вазифалар белгиланди.

Ҳар бир департамент бошлиқларига эса, жойларда табиий газ қазиб чиқариш йўлида меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходим билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Денгизкўл” конида сиқув компрессор станциясини ишга тушириш, табиий газ қазиб олиш барқарорлигин таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 ноябрга қадар “Култак”, “Шумак”, “Гирсан” ва “Чўлқувар” конларида ҳам кичик сиқув компрессор станцияларини ишга тушириш бўйича зарурий чоралар кўриш кераклиги айтилди.

Бундан ташқари, йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди ва масъул раҳбарларга вазифа ҳамда топшириқлар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|