January 27

“Ўзбекнефтгаз”: “Татнефть” компанияси билан ҳамкорликда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикасида юқори қўшилган қийматга эга бўлган нефт ва газ-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва янги турдаги газкимё маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Татнефть” ОАЖ компанияси вакилларидан иборат "Ишчи гуруҳ"нинг ҳамкорликда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишланган навбатдаги онлайн йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда томонлар тегишли маълумотларни таҳлил қилишди ҳамда юзага келган муаммоларни ҳамкорликда ўрганиб чиқишди.

Компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш “Йўл харитаси”га мувофиқ, углеводород хомашёларини чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли иккита кам тоннажли газкимё лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Дастлабки музокараларда “Бензол, толуол ва ксилол маҳсулотларини ишлаб чиқариш” , “Бутен-1 ва гексен-1 ишлаб чиқариш” лойиҳаларни иқтисодий ва техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Айни пайтда ушбу лойиҳаларнинг дасталбки техник иқтисодий асосномаларини (ТИА) ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда хорижлик ҳамкорларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан республикамизда мавжуд хомашё базалари, уларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий хоссалари ва ҳажмлари ҳақида маълумотлар етказилди.

Кейинги босқичда техник иқтисодий асосномалар натижаларига кўра, ижобий баҳога эга бўлган лойиҳа асосида Республикамиз ҳудудида қўшма корхона сифатида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Шуни такидлаш жоизки, кам тоннажли лойиҳалар республикамизнинг иқтисодий кўрсаткичларини юксалтирадиган асосий драйверларидан бири бўлиб ҳисобланади. Олиб борилаётган музокаралар, келажакда юқори талабга эга бўлган янги турдаги нефть ва газ кимёси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали республикамизнинг экспорт салоҳиятини ўсишига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|