March 28

“Ўзбекнефтгаз”: “NEOSUN Energy” компанияси қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича ўз хизматларини тақдим этди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхона ва бошқармаларнинг ишлаб чиқариш объектларида энергия ресурслар таъминоти тизими барқарор ишлашини таъминлаш, энергия ресурслар истеъмолини камайтириш, иқтисод қилиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни жорий қилиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида “NEOSUN Energy” компанияси мутахассислари билан онлайн видео учрашув ташкил этилди.

Унда “NEOSUN Energy” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар – қуёш панеллари ва аккумуляторлари ҳамда хизматлари – қуёш электр станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда қуёш энергиясининг потенциали юқори эканлиги ва бундан самарали фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш айни муддао эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Учрашув давомида жамият мутахассислари “NEOSUN Energy” компанияси томонидан тақдим этилаётган қуёш электр станцияларини лойиҳалаш, эксплуатация қилиш, хизмат кўрсатишга оид ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|