“Ўзбекнефтгаз”: Январь-июль ойларида 861,6 минг тонна нефть маҳсулотлари товар-хомашё биржаси орқали республика истеъмолчиларини етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг январь-июль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 850,6 минг тонна хомашё қайта ишланиб режа 119,3%га бажарилди ҳамда қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди:

• 508,2 минг тонна автобензин ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 95,5 минг тоннаси АИ-91, 92, 95 русумидаги юқори октанли автобензин улушига тўғри келади.

• 167,5 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан
49,1 минг тоннаси Евро 4, 5 русумидаги дизель ёнилғисига тўғри келади.

• 167,5 минг тонна авиакеросин ёнилғиси;

• 47,9 минг тонна мазут;

• 42,5 минг тонна бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг II-ярим йиллигида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш мақсадида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан нефть ва газойл хомашёларини сотиб олиш учун www.exarid.uzex.uz ҳамда https//tenderweek.com электрон сайтлари орқали тендерлар эълон қилинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан республика истеъмолчиларини сифатли нефтъ маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш мақсадида, жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 861,6 минг тонна нефть маҳсулотлари товар-хомашё биржаси орқали етказиб берилди.

Шу жумладан:

- 501,8 минг тонна автобензин;
- 322,7 минг тонна дизель ёнилғиси ҳамда 37,1 минг тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотлари етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|