“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 5 млрд куб метр табий газни қабул қилишга мўлжалланган “Учқир” сиқув компрессор станцияси қуриб фойдаланишга топширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сон ва 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373-сон Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича Дастур амалга оширилмоқда.

Лойиҳа истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектларни тезкор қуриш орқали, кейинчалик углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сақлаб туриш, шунингдек, хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш орқали уларни жиҳозлаш учун йўналтирилган.

Дастур доирасида лойиҳавий қуввати йилига 5 млрд куб метр табий газ босимини кўтариб беришга мўлжалланган “Учқир” сиқув компрессор станцияси фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишлари “Enter Engineering РТЕ. LTD” (Сингапур) компанияси томонидан амалга оширилди.

Капитал қўйилмалар қиймати 78,3 миллион долларни ташкил этди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Siemens AG” (Германия) томонидан SGT-400 15 MW ISO туридаги 2 та компрессор агрегатлари етказиб берилди.

“JEREH” (Хитой) компанияси томонидан ажратиш ускуналарни етказиб берилди.

Ҳаво совутгич ускуналари Россиянинг “БорМаш” компанияси томонидан ишлаб чиқилди ва етказилди.

Ушбу объектнинг фойдаланишга топширилиши кунлик табий газ ишлаб чиқариш хажмини 2,0 миллион куб метрга кўпайтириш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|