“Ўзбекнефтгаз”: Учқир газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасига қўшимча 6-технологик тармоқ қурилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Учқир газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш қурилмасида қўшимча тарзда қурилаётган 6-технологик тармоқнинг қурилиш ва монтаж ишлари якунланди. Қурилиш ишлари “Enter Engineering Pte.Ltd.” ташкилоти томонидан амалга оширилди.

Ушбу қурилма Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017–2021 йилларда Углевородлар хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–2822-сонли қарори ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2020 йил манзилли дастур лойиҳаси доирасида барпо этилди.

Янги қурилган объектда ишлар кундузги ва кечки сменада ташкил этилди. Пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишларини Махсус ишчи гуруҳлар назорат қилиб боришди.

Мазкур технологик тармоқнинг ишга туширилиши натижасида йилига 1,5 млрд куб метр газ олтингугуртли бирикмалардан тозаланади. Бундан ташқари, қайта ишланаётган табиий газ ҳажми қисқаришининг олди олиниб, унинг сифат кўрсаткичлари ОʻzDSt-948:2016 талабларига мослаштирилади. Маълумот учун: Газли НГҚЧ бошқармаси Учқир Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 1-, 2-, 3- навбатлари 1972 йил, 4-навбати 2011 йилда, 5-навбати эса 2013 йилда ишга туширилган. Қурилмалар олинаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидриддан тозалашга мўлжалланган бўлиб, “Газли”, “Муллахол”, “Янгиказган”, “Дояхотин”, “Хожиказган”, “Қулбешкак”, “Тўмарис”, “Хаққул”, “Тойлоқ”, “Атамурад”, “Саватли”, “Чаккақум” конларидан қазиб олинадиган йиллик 4,5 млрд куб метр табиий газни қабул қилиш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|