“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Водий” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учтепа” кони 13-сонли қудуғида “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан ўтказилган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди.

Ушбу қудуқда 1109–1058 метр оралиқдаги қатламдан келаётган сув йўлини тўсиш мақсадида цементли кўприк ўрнатилиб, 1065–1071 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқдан саноат миқёсида кунлик ўртача 45 минг куб метр табиий газ ва 0,2 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: "Учтепа" нефтгазконденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|