“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ ва суюқ углеводородларни қазиб чиқариш бўйича белгиланган режа ошиғи билан бажарилди

Бош саҳифа Русский

Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурсларига нисбатан тобора ошиб бораётган талабини тўлақонли қондириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан жамиятга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан қазиб чиқариш кўрсаткичларини узлуксиз равишда таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

2021 йилнинг январь ойининг 26 кунлигида 38 та қудуқда капитал таъмирлаш ва интенсификация қилиш ишлари олиб борилиб ўсиш суръати 137 фоиз бўлиши таъминланди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олиб борилган ишлар натижасида очилган янги углеводород конларини ўзлаштириш, шу билан бир қаторда ушбу конлар ҳудудиги янги, илгари маълум бўлмаган истиқболларни аниқлашга қаратилган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Бу йўналиш бўйича Устюрт регионидаги “Қуйи Сургил” конидан табиий газ маҳсулотини қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида янги 14-сонли қудуқ бурғиланди.

“Қуйи Сургил” 14-сонли қудуғининг маълумотларини таҳлил қилиш жараёнида юра ётқизиқларининг чуқур қисмида нефть ва газга истиқболли янги қатламлар аниқланиб қудуқ 4300 метр чуқурликкача бурғуланди.

“Қуйи Сургил” 14 сонли қудуғида бурғулаш ишлари тугатилиб 3700–4300 метр оралиқда янги қатламларни синаш ишларини бажариш натижасида суткасига 900 минг куб метрдан ортиқ табиий газ ва 20 тоннадан ортиқ газ конденсати махсулотини олишга эришилди.

Ҳозирда “Қуйи Сургил” конини саноат миқёсида ўзлаштириш ишлари жадаллаштирилиб, ушбу региондаги бошқа бир қатор конларнинг ҳам қўшимча, янги истиқболларини очиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Юқоридаги тадбирларнинг яхлит тизим асосида самарали амалга оширилиши натижасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари кунлик қарийб 1 млн. куб метрга, жорий йил бошидан буён режа 101 фоизга, суюқ углеводородларни қазиб чиқариш бўйича режа 103,4 фоизга бажарилиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тадбирларни амалга оширишда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда қўйилган устувор вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида, 2021 йилда 619 та қудуқларида капитал таъмирлаш ишларини бажариш ва бу борадаги кўрсаткичларни 100 фоиздан ошириш мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш ва углеводород хомашёси базасини мустаҳкамлаш орқали Республика аҳолиси ва итисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурларига бўлган талабларини қондириш йўлидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|