“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг биринчи чорагида 387,1 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2021 йилнинг биринчи чорак якуни билан 387,1 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди ва белгиланган режа 122,0 фоизга бажарилди.

Натижада 238,2 минг тонна автобензин, 75,8 минг тонна дизель ёнилғиси, 15,0 минг тонна авиакеросин ҳамда 23,8 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида жами 15,8 минг тонна Евро-3, 4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан нефть маҳсулотлари савдоси фақат биржа платформаси орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида жами 186,8 минг тонна миқдордаги автобензин биржа савдоларига чиқарилиб, шундан 119,5 минг тоннаси истеъмолчиларга етказиб берилди. 76,4 минг тонна дизель ёнилғиси биржа савдоларига чиқарилиб, шундан 70,7 минг тоннаси истеъмолчилар етказиб берилди. 8,3 минг тонна мазут ёқилғиси савдога чиқарилиб, шундан истеъмолчиларга 1,2 минг тоннаси етказиб берилди.

Бошқа турдаги нефть маҳсулотлари савдога 7,7 минг тонна ҳажмда чиқарилган бўлиб, шундан 6,7 минг тоннаси Ўзбекистон Республика Товар-хомашё биржаси савдолари орқали сотилди.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойидан бошлаб авиакеросин ёнилғиси биржа платформаси орқали сотилиши йўлга қўйилиб, истемолчиларга қулай нархларда етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|