“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналардаги 3540 тонна саноат чиқинди иккиламчи фойдаланиш учун сотилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизацияси муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш самарали усуллари бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хомашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.

Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарда жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик концепциясига асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самарани беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим тасарруфидаги қайта ишлаш корхоналаридаги чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, 2021 йил жорий даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Ушбу дастур доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Бухоро нефтни вайта ишлаш заводи томонидан шартномалар асосида 4688,85 миллион сўмлик 2984,19 тонна саноат чиқиндилари турли хил қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, жорий 2021 йилнинг 9 ойлик давомида жами 556,5 тонна 1580,014 миллион сўмлик ишлаб чиқариш чиқиндилари шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.

Иқтисодий фойдадан ташқари чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олди олинди. 2021 йилнинг жорий даврида ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 2,216 миллион сўмга камайтирилди.

Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас, балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хом ашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Экология хавфсизлиги бўлими бошлиғи Мунис Суванов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|