“Ўзбекнефтгаз”: Украинадан ташриф буюрган делегация аъзолари тизимдаги қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Украинанинг “Турбогаз” корхонаси раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли қазиб чиқариш бошқармалари ва углеводородларни қайта ишловчи корхоналар фаолияти билан танишишди.

Делегация аъзолари Муборак ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводида бўлиб, турбодетандер агреагатларини эксплуатация жараёнлари билан танишишди.

Бундан ташқари, улар бошқарма ва заводлардаги мутахассислар билан ўзаро малака алмашиб, учрашувлар ўтказишди.

Икки томонлама манфаатли бўлган ушбу учрашув “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти томонидан ташкил этилди.

Департаментнинг Бош механик бўлими мутахассислари “Турбогаз” корхонаси вакиллари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги қурилмаларида “Турбогаз” корхонаси томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган турбодетандер агрегатларининг ҳолатини ўрганишди.

Шунингдек, турбодетандер агрегатларининг ишлаши ва ишлатилиш жараёнида юз берган носозликлар, носозликларни бартараф этиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатувчи персоналларнинг малакасини ошириш ва амалий машғулотлар ўтиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Турбодетандер агрегатларига сервис хизмат кўрсатиш ва ишдан чиққан айрим эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш майдончасининг ўзида ишчи ҳолатини қайта тиклаш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги мавжуд нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналарида “Турбогаз” корхонаси томонидан ишлаб чиқилган 42 дона турбодетандер агрегатлари “Паст ҳароратли сепарациялаш” ҳамда “Пропан бутан фракциялари ажратиб олиш” қурилмаларида ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|