“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва заводлардаги газгенераторли двигателларни таъмирлаш учун Россия ва Украина компаниялари билан шартнома имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда республикада газ қазиб чиқаришнинг 90 фоиздан ортиғи компрессор станциялари орқали амалга оширилмоқда. Ўз навбатида бу станцияларнинг узлуксиз ишлаши учун уларнинг қурилма, компрессор ва двигателларини ўз вақтида алмаштириш, регламент ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш мажбуриятини юклайди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамиятга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида бошқарма ва заводлардаги НК-16СТ, НК-16-18СТ маркали газгенераторли двигателларни таъмирлаш учун Россиянинг “КМПО” АЖ ҳамда АИ-336-2-8 ва Д-336 маркали газгенераторли двигателларни таъмирлаш учун Украинанинг “МоторСич” АЖ билан шартнома имзоланди.



Ушбу шартномага асосан капитал таъмирлаш мақсадида шу кунгача 6 та НК-16-18 СТ русумли газтурбинали двигатель Россия давлатига, 2 та АИ-336-2-8 русумли газгенератор Украинага, битта LM-2500 газгенаратор Германияга жўнатилди.

“КМПО” АЖда бажарилган дефектация ишларини 4 кун (ҳар бир двигатель учун) давомида видео – конференция орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг малакали ходимлари иштирокида амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 23 та компрессор станциясидаги вужудга келаётган муаммолар Россиянинг “КМПО” АЖ, “Дизельзипсервис” АЖ, Украинанинг “МоторСич” АЖ, Канаданинг “S&S Turbine Services” LTD, Бирлашган араб амирликларининг (БАА) “Weir Engineering Services” LTD компаниялари мутахассислари билан видео-конференция орқали бартараф қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|