“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошқарув тизимида тадбиқ этилган халқаро стандартлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тасдиқланган дастурга асосан Тошкент вилояти, Чиноз тумани Пахта қўрғонидаги Нефть маҳсулотларини сақлаш цехида муҳандис-техник ходимларнинг халқаро стандартлар ва уларга оид ҳужжатларнинг юритилиши бўйича билим-кўникмаларини ошириш мақсадида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг Сифат бошқаруви тизими бўлими мутахассислари томонидан “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бошқарув тизимида тадбиқ этилган халқаро стандартлар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари масофавий тарзда ташкил этилиб, унда Бухоро НҚИЗ нефть махсулотларини сақлаш цехининг ишчи-ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган халқаро стандартлар намойиш этилди ва қатнашчилар халқаро стандартларни жорий этишга ўтишнинг устувор йўналишлари билан танишди.

Иштирокчилар учун ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тизими учун хавфларни аниқлаш, камайтириш, олдини олиш ва бошқариш чоралари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Ўқув семинари давомида меҳнат муҳофазасининг аҳамияти ва роли, муҳандислар ва ишчилар ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар якунида иштирокчилар иш жойида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни аниқлаш бўйича сўровномаларни тўлдиришди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув семинарлари тизимда катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, нафақат танишиш, балки ўз амалий тажрибаларини ҳамкасблари билан бўлишиш имкониятини беради.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Нефть база” МЧЖлардан фойдаланиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 мартдаги 17-сонли, “Пахта нефть базаси” МЧЖни “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 7 июндаги 03/2021/19-сонли қарорлари асосида Тошкент вилояти Чиноз тумани Пахта қўрғонидаги “Пахта нефть базаси” Бухоро НҚИЗ таркибидаги нефть маҳсулотларини сақлаш цехига айлантирилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|