“Ўзбекнефтгаз”: Фавқулодда аварияли ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Урга” сиқув компрессор станцияси захира агрегати билан таъминланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Урга” сиқув компрессор станциясида қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Урга” конидаги табиий газни самарали қазиб чиқарилишини таъминлаш, шунингдек, паст босимли қудуқлардан олинаётган газнинг босимини ошириб, Газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узлуксиз етказиб беришдан иборат.

“Урга” сиқув компрессор станциясида ишлатилиб келинаётган 1-, 2-, 3-, 4-сонли газ ҳайдаш агрегатларининг ҳар бирининг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 470 минг куб метрни ташкил этади.

Станциянинг 1-сонли газ ҳайдаш агрегатидаги “Waukesha” 12V275GL” русумли газ поршенли двигатель ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан, бошқарманинг муҳандис-техник ходимлари томонидан ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда таъмирланиб, муваффақиятли ишга қўшиб юборилди.

Натижада, газ ҳайдаш агрегатининг бир меъёрда ишлашига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Шунингдек, регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолганда газ қазиб олишнинг қисқаришига йўл қўймаслик мақсадида захира агрегати билан таъминланди.

Қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газ поршенли двигателнинг тирсакли вали, мой сақлаш картерлари, маховик ва демпферларининг ўрнатиш жойлари тўлиқ кўздан кечирилди. Барча турдаги зичлагичлар, форкамера, свеча ва фильтрлари алмаштирилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун: “Урга” сиқув компрессор станцияси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. Ушбу станция йилига 0,5 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 2014 йилда АҚШнинг “Waukesha” ва “Cameron” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|