“Ўзбекнефтгаз”: “Ўртабулоқ” конида табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ” газ конденсат конидаги 235-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2424–2332 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 75 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,6 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Ўртабулоқ” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1973 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|