“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда фаолияти тугатилган қудуқни тўла таъмирлаш натижасида табиий газ ва газ конденсати олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ” газ конидаги тугатилган қудуқлар мажмуасида турган 27-сонли қудуқда олиб борилган тўла таъмирлаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Ушбу қудуқда цемент кўприги 2328 метргача бурғиланиб, тузли-кислотали ишлов берилди. Қудуқни ўзлаштириш натижасида ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: Ўртабулоқ кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган бўлиб 1973 йилда ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|