“Ўзбекнефтгаз”: “Ўртақум” конидаги 1-қидирув қудуғидан кунига 250–300 минг куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилга мўлжалланган углеводород ресурслари базасини ривожлантириш ва кўпайтириш дастури” доирасида қазиб олувчи корхоналарнинг ресурс базасини таъминлаш мақсадида “Ўртақум” майдонида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўртақум” майдони Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган. Майдони шимоли-ғарбий чўзилишдаги иккита брахиантиклинал қатламлардан иборат.

2019 йил 12 ноябрь куни 1-қидирув қудуғида Бўр ва Юра ётқизиқларидаги қатламларнинг нефть-газлилигини ўрганиш мақсадида 2850 метр чуқурликда бурғилаш ишлари бошланган эди.

Қудуқни синаш жараёнида 2255–2252; 2244–2242; 2216–2213; 2204–2201; 2196–2193; 2168–2165; 2148–2145; 2118–2115 метр интерваллар оралиғида саноат миқёсида 250–300 минг куб метрдан ортиқ дастлабки дебит билан табиий газ (XV-a, XV-III, XV-II горизонтларидан) қазиб чиқаришга эришилди.

Бугунги кунда “Ўртақум” конининг 1-қидирув қудуғида барча геологик ишлар бажарилди ва қурилиш якунланди. Ҳозирда майдоннинг 2-, 4-сонли қудуқларида тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун: “Ўртақум” конидаги шимолий гумбазнинг майдони 4,0 кв км, жанубий гумбаз – 3,7 кв км ни ташкил қилади. Дастлабки захиралар: табиий газ – 2,748 млрд куб метр (қидирув ишлари якунланган натижалар бўйича аниқланади), конденсат – 59,51 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|